Абдусатторов ва Синдоров халқаро турнирда кучли учликда бўлиб турибди

Спорт

image

Айни кунларда Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида “Tata Steel-2023” халқаро турнири бўлиб ўтмоқда. Ортда қолган уч турдан сўнг турнирда иштирок этаётган ўзбекистонлик шахмат усталари юқори поғоналардан жой олган.

Топ шахматчилар қаторида ғолиблик учун кураш олиб бораётган “Masters” гуруҳидаги Нодирбек Абдусатторов 2 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. “Сhallenger” гуруҳидаги Жавоҳир Синдоров ҳам 2 очко тўплаган. Синдоров ўз гуруҳида 2-ўринда қайд этилган. 

Маълумот учун, бугун, 17 январь куни “Tata Steel-2023” турнирининг 4-тур баҳслари старт олади. Нодирбек Абдусатторов бу турда оқ доналарда эронлик Пархам Магсудлу билан баҳс олиб борса, Жавоҳир Синдоров ҳиндистонлик гроссмейстер Адҳибанга қарши дона суради.


Мақола муаллифи

Теглар

шахмат Абдусатторов Синдоров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг