Абдусатторов нуфузли турнирнинг ярим финалига чиқди

Спорт

image

Айни кунларда Германияда шахмат бўйича нуфузли “Freestyle Chess G.O.A.T Challenge” турнири ўтказилмоқда. Мусобақада иштирок этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов турнир ярим финалига чиқишни уддалади.

Абдусатторов чорак финалда амалдаги шахмат тожи эгаси хитойлик Динг Лирен мағлуб этди. Энди у ярим финалда норвегиялик азалий рақиби Магнус Карлсен билан баҳс олиб боради.

Мусобақанинг 2-ярим финалида америкалик Фабиано Каруана ҳамюрти Левон Аронян билан куч синашади. 

Қайд этиш жоиз, Абдусатторов турнирда иккинчи марта Карлсен билан тўқнаш келмоқда. У рапид баҳсларида ҳам Магнус билан куч синашганди ва рақибидан устун келганди.

Маълумот учун, “Freestyle Chess G.O.A.T Challenge” турнири 16 февралга қадар давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

шахмат Нодирбек Абдусатторов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг