Абдусатторов халқаро турнирда етакчиликни қўлга олди

Спорт

image

Айни кунларда Германиянинг Дюсселдорф шаҳри шахмат бўйича нуфузли “WR Chess Masters” турнирига мезбонлик қилмоқда. 17 февраль куни мусобақанинг 2-тур ўйинлари ўтказилди.

2-турда россиялик Андрей Есипенкони мағлубиятга учратган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов икки турда бир ғалаба ва дуранг билан мусобақа жадвалида етакчилик қилмоқда. АҚШ вакили Уэслей Со ва ҳиндистонлик Гукеш Домарджу мос равишда кейинги ўринларни банд этган.

Бугун, 18 февраль куни халқаро турнирнинг 3-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Абдусатторов бу турда америкалик Левон Аронянга қарши дона суради.


Мақола муаллифи

Теглар

шахмат Абдусатторов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг