Абдусатторов энг кучли 8 шахматчи қатнашадиган турнирда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади

Спорт

image

Жорий йилнинг 25-30 октябрь кунлари Исландия пойтахти Рейкьявик шаҳрида шахмат бўйича “World Fischer Random Chess Championship” мусобақаси бўлиб ўтади.

Мазкур Жаҳон чемпионатида дунёнинг энг кучли 8 нафар гроссмейстери қатнашади. Ўзбекистонлик гроссмейстер, рапид бўйича Жаҳон чемпиони, Халқаро шахмат Олимпиадаси ғолиби Нодирбек Абдусатторов ҳам мусобақа қатнашчилари қаторидан жой олган.

Маълумот учун, ушбу мусобақада Ўзбекистон вакилидан ташқари Уэсли Со (АҚШ), Магнус Карлсен (Норвегия), Хикару Накамура (АҚШ), Ян Непомняший (Россия), Владимир Федосеев (Россия), Маттиас Блюбаум (Германия) ва мезбонлар вакили Стейн Гретарссон иштирок этади.

Аввалроқ, Нодирбек Абдусатторов “Meltwater Champions Chess Tour” онлайн мусобақасида қатнашиб, чорак финалда озарбайжонлик Шахрияр Мамедяровга имкониятни бой берганди.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг