Абдусаттаровсиз Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига жўнаб кетди

Спорт

image

Жорий йилнинг 9-26 ноябрь кунлари Исроилда шахмат бўйича FIDE жамоалари ўртасида Жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтади. Нодирбек Яккуббоев, Жавоҳир Синдаров, Шамсиддин Воҳидов, Жаҳонгир Воҳидов, Ортиқ Ниғматов ва Абдималик Абдисалимовдан иборат Ўзбекистон жамоаси Исроилга жўнаб кетди.

Эътиборлиси, ўзбекистонлик номдор шахматчи Нодирбек Абдусатторов бошқа турнирда иштирок этиши сабабли Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади. 

Чемпионатда жами 12 та жамоа икки гуруҳга бўлиниб, баҳсларга киришишади. Хитой, Франция, Нидерландия, Жанубий Африка Республикаси, Испания, Украина, Ўзбекистон, Озарбайжон, Ҳиндистон, Исроил, АҚШ ва Польша шахматчилари жаҳон тожи учун кураш олиб боришади.

Маълумот учун, чемпионат давра тизимида ўтказилиб, жамоалар 5 даврада ўзаро куч синашишади.


Мақола муаллифи

Теглар

Shaxmat Abdusattorov

Баҳолаганлар

660

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг