Абдураҳмонов ҳоким ёрдамчиларининг формаси учун 855 млн ажратди
Жамият
−
27 Декабрь 2021
6285Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг жорий йил 24 декабрда имзоланган фармойишига биноан ҳоким ёрдамчиларининг формаси учун 855 миллион сўм ажратилди.
Ҳоким фармойиши билан вилоят маҳаллий бюджети даромадлар режасининг жорий йил III чорак якуни бўйича орттириб бажарилган қисми ҳисобидан вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасига ҳоким ёрадамчилари юниформаси учун 855 миллион сўм ажратилган.
Бундан ташқари, вилоят ҳокимлиги ишлар бошқармасига вилоят ҳокимлиги моддий техника базасини мустаҳкамлаш учун 130 миллион сўм ажратилиши белгиланган.
Таъкидланишича, жорий йил III чорак якуни бўйича орттириб бажарилган қисми ҳисобидан жами 985 миллион сўм маблағ ажратилган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 1 январидан республиканинг 9 минг 259 та маҳалласида ҳоким ёрдамчилари иш бошлайди. Бунда ҳоким ёрдамчиларининг ойлик иш ҳақи миқдори улар бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда белгиланади.
LiveБарчаси