Абдуманноп Бўриев бизнес-омбудсман лавозимига тайинланди

Жамият

image

Абдуманноп Абдураҳматович Бўриев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили (бизнес-омбудсман) лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, Абдуманноп Бўриев 1986 йилда Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида туғилган. Бўриев янги лавозимга тайинланишидан аввал Олий Мажлис Қонунчилик палатасида фаолият юритган. У ерда коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ тизими масалалари билан шуғулланувчи қўмита аъзоси ҳамда ЎзЛиДеП партиясидан вакил бўлган. Шунингдек, Бўриев Фарғона вилояти Адлия бошқармасига раҳбарлик қилган, Адлия вазирлиги марказий аппаратида эса ташкилий назорат ва стратегик режалаштириш бўлимини бошқарган.

Эндиликда Бўриевнинг асосий вазифаси хусусий бизнес манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат бўлади. У давлат органларининг тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашувига йўл қўймасликни, шунингдек, бизнес соҳасини тартибга солувчи қонунларнинг бузилишсиз ижро этилишини назорат қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

бизнес-омбудсман Абдуманноп Бўриев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made