Абдулла Ориповни Мирзиёевдан бошқа ҳамма унутган эди – Шоирнинг рафиқаси

Интервью 19 Март 21:59 19417

Аввалроқ, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири, мамлакат мадҳияси муаллиф Абдулла Ориповнинг рафиқаси Ҳанифа Мустафоева ОАВга интервью бергани ҳақида хабар қилган эдик. Унда Ҳанифа Мустафоева Абдулла Орипов умрининг сўнгги 7 йилида норасмий тақиқларга учрагани ҳақида айтганди. 

Ўтган йилларда Абдулла Орипов нафақат давлат ҳокимияти органлари, расмийлар ва амалдорлар тарафидан, балки шогирдлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раҳбарияти ва аъзолари томонидан ҳам унутилган. Бу ҳақда Ҳанифа ая шундай дейди:

“Охирги 7 йилда Абдулла аканинг кўнглига озгина ёруғлик кирган бўлса, озгинагина руҳи кўтарилган бўлса, шу Шавкат ака туфайли. Ундан бошқа ҳамма, ҳатто, шогирдлари ҳам юз ўгириб кетди. Шундай даврлар келдики, эшикни ёнидан ўтишса ҳам, уйга киришмасди. Қўнғироқ қилсалар, Ёзувчилар уюшмасидагилар жавоб бермасди. Ҳатто, поликлиникага қўнғироқ қилса, поликлиника врачи гўшакни кўтармас эди. “Анави чол телефон қиляпти”, дер экан”.

Абдулла Ориповнинг рафиқаси шу 7 йил давомида шоирдан фақат ўша вақтдаги Бош вазир Шавкат Мирзиёев хабар олиб турганини айтади.

“7 йилда фақат Шавкат ака Наврўз ва Янги йил байрамларида йўқлаб турарди. Шавкат акани мен илк бор Мирзо Улуғбек туманида ҳоким бўлган даврида таниганман. Ундан кейин Жиззахда, Самарқандда ишладилар. Лекин ҳамма вақт Абдулла ака билан доимий алоқада бўлар эдилар”, дейди Ҳанифа Мустафоева. 
 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 288
Рейтинг: 4.0