Абдулла Арипов Минскда МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида қатнашди
Жамият
−
29 Май 2021
3921Кеча, 28 май куни Минск шаҳрида ўтказилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация иштирок этди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.
Ҳукумат раҳбари Матбуот хизматига кўра, йиғилишни Беларусь Бош вазири Роман Головченко бошқарган. Делегациялар раҳбарлари Ҳамдўстлик доирасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашган.
Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси якунлари бўйича жами 11 ҳужжат имзоланган.
Жумладан:
- Юқумли касалликлар тарқалишига қарши чора-тадбирлар;
- МДҲ мамлакатлари ҳудудларини санитария муҳофазаси ва Ҳамдўстлик аҳолисини иш билан таъминлашга кўмаклашиш;
- Сохта савдо белгилари ва географик кўрсаткичлардан фойдаланишнинг олдини олиш, геодезия, картография, кадастр ва ерни масофадан зондлаш соҳасидаги ҳамкорликни тартибга солиш;
- МДҲга аъзо давлатларда давлат моддий резервларини бошқарадиган давлат (ижро этувчи) органларининг 2030 йилгача бўлган даврдаги ҳамкорлиги концепцияси ва уни амалга оширишнинг асосий чора-тадбирлари режаси;
- Қуролли кучлар офицерларини тезкор-стратегик тайёрлаш соҳасида асосий ташкилот тўғрисидаги қарорлар.
Шунингдек, Мажлисда МДҲ Ижроия қўмитаси — ижрочи котибига ўринбосарлар тайинлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Ўзбекистон томонидан Илҳом Неъматов ушбу лавозимга тасдиқланди.
Илҳом Неъматов МДҲ Ижроия қўмитасида иқтисодий ҳамкорлик масалаларини мувофиқлаштиради. МДҲ Ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши жорий йилнинг ноябрь ойида Бишкек шаҳри (Қирғизистон)да ўтказилиши белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 28 май куни Абдулла Арипов Минскда Лукашенко билан учрашганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15