Абдулла Арипов Хитойга борди

Олам

image

Жорий йилнинг 29-30 апрель кунлари Ўзбекистон ҳукумати делегацияси амалий ташриф билан Хитойнинг Урумчи шаҳрида бўлди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном тумани Партқўми котиби Ма Синжуй бошчилигидаги икки мамлакат делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Дастлаб Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой раҳбари Си Цзиньпин ҳамда Хиваро Партқўми котибига йўллаган саломи етказилди.

Хитой Ўзбекистоннинг ишончли, вақт синовидан ўтган стратегик ҳамкори экани, икки томонлама алоқалар тобора мустаҳкамланиб бораётгани, давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилгани таъкидланди.

Бунда мамлакатлар етакчилари ўртасидаги яқин, ишончли ва самимий биродарлик ришталари муҳим аҳамият касб этаётгани қайд этилди.

Учрашувда томонлар савдо, инвестициявий ва технологик ҳамкорлик ривожланиб бораётгани, инфратузилма, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, “яшил” энергия соҳаларида янги лойиҳалар амалга оширилаётгани натижасида ўтган йили товар айирбошлаш ҳажми 13 миллиард доллардан ошганини билдириб, давлатлар раҳбарлари томонидан белгилаб берилган 20 миллиард долларлик кўрсаткичга эришиш учун барча имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.

Савдо-саноат, транспорт-логистика, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва таълим соҳаларида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулла Арипов Си Цзиньпин Ма Синжуй

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг