Aбдулла Aрипов Қирғизистонга борди

Жамият

image

Бугун, 20 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Aбдулла Aрипов Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун Қирғизистон Республикасига борди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, саммитда Ҳукумат раҳбари Aбдулла Aрипов ҳамда Куба Республикаси Бош вазири Мануел Марреро Круз кузатувчи сифатида қатнашади. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу йиғилишда Aрманистондан Никол Пашинян, Қозоғистондан Aсқар Мамин, Қирғизистондан Улукбек Марипов, Беларус номидан Роман Головченко, Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Михаил Мишустин иштирок этади. 

Саммитда ЕОИИ мамлакатларининг ҳукумат раҳбарлари ички ва ташқи савдони суғурталашни қўллаб-қувватлаш, товарларни экспорт қилиш учун ўрнатилган бир томонлама тарифсиз чораларнинг жорий қилиниши ҳамда экспорт божхона божлари масалаларини кўриб чиқади.

Бундан ташқари, газ, нефть ва нефть маҳсулотларининг умумий бозорини, шунингдек, интеграцияни чуқурлаштиришни муҳокама қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг