Абдулла Арипов ЕОИИ саммитида иштирок этади
Жамият
−
17 Август 2021
4212Жорий йил 19-20 август кунлари Қирғизистоннинг Чўлпон-ота шаҳрида Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги саммити бўлиб ўтади. Саммитда Ўзбекистон Бош вазири Aбдулла Aрипов кузатувчи сифатида қатнашади. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу саммитда Aрманистондан Никол Пашинян, Қозоғистондан Aсқар Мамин, Қирғизистондан Улукбек Марипов, Беларусь номидан Роман Головченко, Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Михаил Мишустин иштирок этади.
Учрашувда Ўзбекистон Ҳукумати раҳбари Aбдулла Aрипов билан бирга Куба Республикаси Бош вазири Мануел Марреро Круз (видеоконференсалоқа орқали) кузатувчи сифатида қатнашади.
Қайд этилишича, саммитда ЕОИИ мамлакатларининг ҳукумат раҳбарлари ички ва ташқи савдони суғурталашни қўллаб-қувватлаш, товарларни экспорт қилиш учун ўрнатилган бир томонлама тарифсиз чораларнинг жорий қилиниши ҳамда экспорт божхона божлари масалаларини кўриб чиқади.
Бундан ташқари, газ, нефть ва нефть маҳсулотларининг умумий бозорини, шунингдек, интеграцияни чуқурлаштиришни муҳокама қилади.
LiveБарчаси