Абдулла Арипов инсонпарварлик ёрдами учун Хитойга миннатдорлик билдирди
Жамият
−
26 Сентябрь 2020
6125Ўзбекистон-Хитой Ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитаси ҳамраислари –Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси сиёсий бюроси аъзоси, ХКП МҚ сиёсий-ҳуқуқий комиссияси котиби Го Шэнкунь ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бош вазирнинг Матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат аввалида Ўзбекистон Ҳукумати раҳбари Го Шэнкунни яқинлашиб келаётган миллий байрам – Хитой Халқ Республикаси ташкил топганининг 71 йиллиги муносабати билан самимий табриклади ва Ўзбекистон-Хитой муносабатларининг янги суръатлар билан изчил ривожланиб, икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирди ҳамда Хитой томонидан пандемия даврида кўрсатилган инсонпарвалик ёрдами учун самимий миннатдорлик изҳор этди.
Ўзбекистон-Хитой Ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитаси ҳамраислари суҳбат чоғида савдо-иқтисодий, инвестициявий, молия, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа муҳим йўналишлардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини атрофлича муҳокама қилди.
Го Шэнкунь мазкур масалаларда Хитой томони Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини янги мазмун билан бойитишга тайёр эканини маълум қилди. Рақамли иқтисодиёт, ахборот коммуникациялари, тиббиёт, агротехнологиялар каби соҳалардаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш юзасидан таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.
Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ўртасида қарор топган самимий ҳамда яқин дўстона муносабатлар ҳамкорлик алоқаларини ҳар жиҳатдан мустаҳкамлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди.
Суҳбат якунида томонлар Ўзбекистон-Хитой Ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитасининг навбатдаги Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган 6-йиғилишига тайёргарлик масалалариси келишиб олинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь