Абдулла Арипов ҳам ҳашарга чиқди
Жамият
−
17 Март
10751Аввалроқ, Наврўз умумхалқ байрами арафасида 16-18 март кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида анъанавий тарзда хайрия ҳашари ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.
Бош вазир Абдулла Арипов ўз фармонига биноан ушбу тадбирда Вазирлар Маҳкамасининг ходимлари билан биргаликда иштирок этди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳашарчилар 17 март куни Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги 3 гектардан зиёдроқ майдонга қарийб икки мингга яқин эман, қайрағоч, терак, ўрик, бодом сингари мевали ва манзарали дарахт кўчатларини эккан.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь