Абдулазиз Комилов Корея Республикасининг янги элчисини қабул қилди
Жамият
−
24 Май 2019
3355Бугун, 24 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Корея Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Кан Чжэ Квонни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширишга бағишланган қисқа маросимдан сўнг вазир элчини Ўзбекистонга тайинлангани билан табриклади ҳамда унга юқори ва масъулиятли лавозимда муваффақият тилади.
Бўлиб ўтган суҳбатда Ўзбекистон ва Корея Республикаси президентларининг 2017 йилнинг ноябрь ойида Сеулдаги ва 2019 йилнинг апрель ойида Тошкентдаги сермаҳсул учрашувлари чоғида эришилган келишувларни амалий жиҳатдан амалга ошириш масалаларига ҳамда турли соҳа ва шакллардаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Корея Республикаси халқлари фаровонлиги йўлида алоҳида стратегик шериклик ва ҳамкорликни янада чуқурлаштириш мақсадида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ишончнинг анъанавий юқори даражаси сақлаб қолинишига ҳамда мустаҳкамланишига ишонч билдирилди.
LiveБарчаси