Абдулазиз Комилов Бишкекка кетяпти
Жамият
−
05 Июль 2019
3209Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация жорий йилнинг 7 июль куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё - Европа Иттифоқи” шаклидаги 15-вазирлар учрашувида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан турли соҳаларда минтақалараро ҳамкорлик, жумладан, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янгиланган стратегиясини амалга ошириш доирасидаги алоқаларни янада ривожлантириш билан боғлиқ кенг кўламли масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда. Шунингдек, вазирлар халқаро кун тартибида айрим масалалар юзасидан фикр алмашадилар.
Ўзбекистон делегациясининг Бишкек шаҳрида ташрифи дастуридан вазирлар учрашувида иштирок этадиган делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
LiveБарчаси