Абдуқодир Тошқулов вазир лавозимига тайинланиши кутиляпти
Жамият
−
14 январ 2021 16743 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига Абдуқодир Тошқулов тайинланиши кутиляпти.
Бугун, 14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари номзодни кўриб чиқиб, маъқулладилар. Бу ҳақда қуйи палата Матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Абдуқодир Тошқулов бугунгача Термиз давлат университети ректори лавозимида ишлаб келаётганди. У шунингдек, Сенат аъзоси ҳам ҳисобланади.
Аввалроқ, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов лавозимидан озод қилингани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо вазирлик бу маълумотни тасдиқламаганди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август