Абдуқодир Ҳусанов январь ойидаёқ АПЛга кўчиб ўтиши мумкин
Спорт
−
03 Январь
15020Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Ланс” клуби футболчиси Абдуқодир Ҳусанов қишки трансферлар ойнасидаёқ “Манчестер Сити”га ўтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ўз Х саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, “Ланс” марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов “шаҳарликлар”нинг январь ойи учун тузган режасига киритилган. Бир қанча топ-клублар 20 ёшли футболчига қизиқмоқда, сабаби у дунёнинг энг истеъдодли марказий ҳимоячиларидан бири дея баҳоланяпти. Ҳозирда “Манчестер Сити” вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.
Шунингдек, клуб мухлислари ҳам ўзбекистонлик ҳимоячи ҳақида илиқ фикрда.
“Абдуқодир катта ҳимоячи, у менга Видич, Мальдини ва Пепени эслатади. Ҳусанов ҳимоянинг ҳар қандай қисмида бемалол ўйнай олади”, дейди “Манчестер Сити” мухлиси.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳусанов Франция чемпионатининг рамзий жамоасига киритилгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
06 Январь