Абдуқодир Ҳусанов Франциядаги сўровномада ғалаба қозонди
Спорт
−
20 Февраль
14334Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ва Франциянинг "Ланс" клуби аъзоси Абдуқодир Ҳусанов мамлакат чемпионатининг 22-туридан ўрин олган “Реймс”-“Ланс” учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда “Lensois” сайти хабар берди.
Маълум бўлишича, “Lensois” сайтида ҳар бир ўйин якунига етганидан кейин эрталаб соат 9:00 га қадар мухлислар ўртасида сўровнома ўтказилади. “Реймс” ва “Ланс” ўйинидан кейин ташкил этилган сўровномада Ҳусанов 46 фоиздан кўпроқ овоз тўплаб, 1-ўринни эгаллаган.
19 ёшли Ҳусанов бу борада польшалик жамоадоши Франковскини ортда қолдирди. Франковски сўровномада 20 фоиз овоз йиғди. Кучли учликни 18 фоиз билан Саид Уэслида якунлаб берди.
Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусанов шу вақтга қадар Франция чемпионатида 6 марта майдонга тушди. Шунингдек, у 2 марта Европа Чемпионлар лигаси, 1 марта Европа лигаси ўйинида иштирок этди. Унинг "Ланс" билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Ҳусанов “Transfermarkt” портали томонидан ҳозирда 1,5 миллион еврога баҳоланмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь