Аббосбек Файзуллаев ЦСКАдагиларни ош билан меҳмон қилди

Спорт

image

16 апрель куни Москванинг ЦСКА клуби Россия кубоги доирасидаги “Балтика”га қарши жавоб ўйинида (2:0) ғалаба қозониб, турнир финалига йўл олди.

Ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган ва иккинчи голга муаллифлик қилган ўзбекистонлик Аббосбек ғалаба шарафига жамоадошларини ўзбекона ош билан сийлади.

Маълумот учун, 20 ёшли Файзуллаев жорий мавсум “армиячилар” сафида жами 25 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Файзуллаев фаолиятини Италияда давом эттириши мумкинлиги хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг