Абэ японияликларни ҳожатхона қоғози сотиб олишда хотиржамликка чақирди

Олам

image

Япония Бош вазири Синдзо Абэ японияликларни коронавирус тарқалиши сабабли ҳожатхона қоғозини оммавий сотиб олишни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақида ТАСС хабар бермоқда. 

“Ҳожатхона қоғози ишлаб чиқаришнинг барчаси Японияда жойлашган. Ушбу маҳсулотнинг етарлича таъминоти мавжуд. Сиздан харидлар бўйича кўпроқ хотиржам бўлишингизни сўрайман", деган Бош вазир.

Aввалроқ, Японияда маҳаллий аҳоли оммавий равишда ҳожатхона қоғози, қоғоз сочиқ ва салфеткаларни оммавий равишда сотиб олишни бошлаганлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. Бундан ташқари, маҳаллий оммавий ахборот воситаларида тиббий ниқоблар ҳожатхона қоғози билан бир хил материалдан тайёрланиши ҳақида фактлар пайдо бўлган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Японияда 29 февраль ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 234 нафарга етди. 17 бемор касаллик оқибатида вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония Синдзо Абэ

Баҳолаганлар

280

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг