Аҳолисининг ярмидан кўпи коронавирусга қарши эмланган илк мамлакат маълум бўлди

Олам

image

Исроил мамлакат аҳолисининг ярмидан кўпи коронавирус инфекциясига қарши эмланган дунёдаги биринчи мамлакат бўлди. Бу ҳақда ТАСС ўзининг расмий маълумотларига ва оммавий ахборот воситаларига асосланган ҳисоб-китобларига таяниб хабар берган. 

Таъкидланишича, 8,9 миллион киши яшовчи Исроил давлатида 5,54 миллион киши, ёки аҳолининг 62,42 фоизи коронавирусга қарши эмланган. 

Аҳолини эмлаш сони бўйича иккинчи ўринни Бирлашган Араб Амирликлари (44,79 фоиз) эгаллаган, учинчи ўриндан Сейшель ороллари (40,49 фоиз) жой олган. 

Вакцинани қабул қилганлар сони бўйича (42 миллион киши) АҚШ дунёда етакчиликни давом эттирмоқда. Иккинчи ўриндан Хитой (31,2 миллион), учинчи ўриндан Буюк Британия (12,6 миллион) жой эгаллаган. 

Дунё бўйича 131,9 млн киши ёки Ер сайёрасининг 1,7 фоизи коронавирусга қарши эмланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил

Баҳолаганлар

230

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг