Аҳолига 350 минг бош қўй ва эчки тарқатилади
Жамият
−
16 Февраль 2022
14832Ўзбекистонда ўн кун муддатда кооперация асосида аҳолига 350 минг бош қўй ва эчки тарқатилади. Бунга 100 миллион доллар йўналтирилади. Бугун, 16 февраль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида шундай топшириқ берди.
Йиғилишда соҳа мутасаддиларига вилоят ва туман ҳокимлари билан бирга бир ҳафта муддатда 67 та йирик қўй ва эчкичилик хўжаликларини ташкил этиш ишларини бошлаш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, вилоят ҳокимлари 2022 йилда қоракўлчилик, қўйчилик, эчкичилик ва жун саноатини ривожлантириш ҳисобига 150 минг аҳоли бандлигини таъминлаши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Қайд этилишича, йил якунига қадар 123 та йирик лойиҳани ишга тушириш, ҳар бир кластерда камида 500 бошли чорва комплекслари ташкил этилиш чоралари белгилаб олинган.
Бунда, 500 гектар майдонда озуқа экинларини алмашлаб экишни йўлга қўйган, 2021 йилда 1 минг бошга эга йирик чорвачилик комплексини ишга тушириб, 2022 йил якунига қадар 400 тонна гўшт ва 1,5 минг тонна сут ишлаб чиқаришни режалаштирган Гурландаги “Гурлан Барака текс” кластери намуна сифатида айтилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь