Аҳоли 4 босқичли бепул тиббий хизмат билан таъминланади
Жамият
−
06 Ноябрь 2020
7368Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш бўйича видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.
Йиғилишда таъкидланишича, Сирдарё вилояти мисолида тиббиётнинг ҳар бир бўғини вазифаларини аниқ-аниқ белгилаб, улар борасида алоҳида давлат томонидан кафолатланган тиббий хизматлар ва дори воситалари пакетлари ишлаб чиқилади.
Бунда кафолатланган пакетлар доирасида аҳолини бепул тиббий хизмат билан таъминлаш учун “қишлоқ врачлик пункти – поликлиника – марказий кўп тармоқли поликлиника – шифохона” кетма-кетлигида йўналтириш тартиби жорий қилинади.
Бунинг учун, кафолатланган тиббий хизматлар ва дори воситалари пакетларини молиялаштириш мақсадида давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилиб, алоҳида Жамғарма ташкил қилинади.
Кафолатланган пакетларда қишлоқ врачлик пункти ва оилавий поликлиникалар қайси тиббий хизматларни кўрсатади, марказий поликлиника ва шифохоналар қайси турдаги касалликларни даволашга масъул экани аниқ белгиланади.
Бу тизимнинг очиқ-ошкоралигини таъминлаш ҳамда шифокорларни қоғозбозликдан халос этиш учун барча жараёнларни рақамлаштириш зарурлиги айтилди.
Мисол тариқасида, битта шифокор иш кунининг 60 фоизини 10-15 та қоғоз ҳисоботларни тўлдиришга сарфлаши таъкидланди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15