Аҳмедовни “Анжи”га таклиф қилган Хиддинк мураббийлик фаолиятини якунлади

Спорт 1687
image

Кеча, 8 сентябрь куни Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи, голландиялик Гус Хиддинк фаолияти якунланганини эълон қилди.

“Мен коронавирус туфайли кўнгилдагидек ишлай олмадим. Раҳбарият билан гаплашгач, танаффус қилиш яхшироқ, деган хулосага келдим. Чунки улар бошқа ёндашувни синаб кўрмоқчи. Мен эса, ниҳоят, фаолиятимни тўхтатмоқчиман”, дейди Хиддинк.

Эслатиб ўтамиз, Хиддинк Кюраcао терма жамоасига 2020 йилда тайинланган эди. Мутахассис фаолияти давомида Голландия, Жанубий Корея, Австралия, Россия, Туркия ва Хитой терма жамоасига ҳам мураббийлик қилган. У, шунингдек, ПСВ, “Фенербахче”, “Валенсия”, “Реал”, “Бетис” ва “Челси” клубларида ишлаган.

2011-2012 йилларда Россиянинг “Анжи” клубида фаолият юритган Хиддинк жамоага ўзбекистонлик Одил Аҳмедовни таклиф этган. У Жанубий Корея терма жамоаси билан 2002 йилги Жаҳон чемпионатида 4-ўринни эгаллаган ва Россия терма жамоасини 2008 йилда Европа чемпионати ярим финалига қадар олиб чиққан.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 44
Рейтинг: 2.9
t
×