Аҳмадалиевнинг навбатдаги рақиби кимлиги маълум бўлди

Спорт

image

Профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида WBA ва IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев IBF камарига мажбурий даъвогар Марлон Тапалесга қарши рингга чиқади. Бу ҳақда “Мир Бокса” промоутерлик компанияси хабар бермоқда.

IBF ушбу жангни расман тасдиқлаган. Ташкилот боксчиларнинг вакилларига келишувга эришиш учун 25 октябргача муҳлат берган. Агар томонлар келиша олмаса, IBF очиқ промоутерлик савдосини тайинлайди. Натижада ғолиб томонидан тақдим этилган мукофот жамғармаси чемпион фойдасига 65 га 35 кўринишида бўлинади.

Маълумот учун, Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксда 11 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Аҳмадалиев 8 та жангда рақибларини муддатидан аввал таслим қилган. Ўзбекистонлик боксчи охирги жангида Роннй Риосни мағлуб этган.

Марлон Тапалес 36 та жангда рингда кўтарилиб, бор-йўғи 3 та мағлубият қайд этган. Марлон 19 та жангида нокаут эвазига ғалабага эришган.


Мақола муаллифи

Теглар

Муроджон Аҳмадалиев

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг