Аҳмадалиевнинг бўлажак жанги санаси ва рақиби аниқ бўлди

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Муроджон Аҳмадалиев профбоксдаги навбатдаги жангини мексикалик Кевин Гонсалесга қарши ўтказади. Бу жангга Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) буйруқ берди.

Биринчи ярим енгил вазн тоифасидаги мазкур жанг элиминатор мақомида бўлиб ўтади, яъни тўқнашув ғолиби келгусида WBA камари учун чемпионлик жангини ўтказиш имкониятига эга бўлади.

Аҳмадалиев-Гонсалес жанги 16 декабрь куни АҚШнинг Аризона штатида бўлиб ўтадиган профбокс оқшоми доирасида ўтказилади. 

Маълумот учун, Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги фаолияти давомида 12 марта рингга кўтарилиб, 11 та баҳсда ғалабага эришган бўлса, Гонсалес 26 та жангнинг 25 тасида рақибларидан устун келган. Ҳозирги вақтга келиб Аҳмадалиев ўз вазнида WBA рейтингида 1-ўринни, Гонсалес эса 2-ўринни банд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Муроджон Аҳмадалиев Кевин Гонсалес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made