Аҳмадалиев мексикалик енгилмас боксчига қарши жанг қилади

Спорт

image
0:00
0:00
download

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) ўзбекистонлик профессионал боксчи Муроджон Аҳмадалиев ва мексикалик Кевин Гонсалес жангига буйруқ берди. Бу ҳақда ташкилот ўз саҳифасида маълум қилди.

Гап шундаки, Аҳмадалиев япониялик Томоки Камедага қарши 30 кун ичида навбатдаги жанг бўйича келишиб олиши керак эди, бироқ Камеда бошқа вазнга ўтаётгани боис ўзбекистонлик боксчининг рақиби ўзгарди.

Энди Аҳмадалиев ва Гонсалес томонлари 30 кун ичида жанг бўйича келишувга эришиши керак. Агар томонлар муросага кела олмаса WBA ҳар икки боксчига 50 фоиздан гонорар тақсимлашни таклиф қилади.

Маълумот учун, Аҳмадалиев профбоксда 12 та жанг ўтказиб, 11 та ғалаба қайд этган. У охирги жангида филиппинлик Марлон Тапалесга мағлуб бўлиб, ўзига тегишли бўлган WBA ва IBF камарларини бой берганди. 

Кевин Гонсалес эса профрингда 26 та жанг ўтказган ва ҳали бирор марта мағлубиятга учрамаган. Унинг 1 та жангида дуранг қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Муроджон Аҳмадалиев Кевин Гонсалес Томоки Камеда

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг