Аҳамиятсиз, бироқ нопрофессионал қарор: Олимпиада байроқдорлари ўзгарди

Спорт

image

Бугун, 23 июль куни Токио шаҳрида Олимпиада ўйинларининг очилиш маросими ўтказилади. Айнан шу куни Ўзбекистон делегациясининг байроқдорлари ўзгаргани маълум бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди. 

Эндиликда бокс бўйича Жаҳон ва Осиё чемпиони Баҳодир Жалолов ва таэквондо бўйича Осиё чемпиони Нигора Турсунқулова ушбу вазифани бажаради. Айнан сўнгги куни бундай қарор қабул қилингани сабаби маълум қилинмаган.

Ўзбекистон байроқдорини тайинлашда, авваламбор, ҳар бир спорт турида мусобақалар жадвалини инобатга олган ҳолда, қолаверса барча спортчи, делегация аъзоларининг фикри инобатга олиниб, боксчи Баҳодир Жалолов ва таэквондочи Нигора Турсунқуловага ишониб топширилганлиги айтиб ўтилди.

Барча ОАВ бу ҳақда эълон қилди. Мусобақа бошланадиган куни акс қарор қабул қилиниши, мухлислар ва журналистлар ўртасида тушунмовчиликни келтириб чиқаради. Бу Делегация томонидан қабул қилинган нопрофессионал қарордир. Ҳатто, МОҚ ҳамда Туризм ва спорт вазирлиги расмий сайтида бу ҳақида маълумот берилмаган.

Аввалроқ, Оксана Чусовитига ва боксчи Бобоусмон Ботуров делегация байроқдорлари бўлиши ҳақида хабар берилган ва Чусовитина ёзги Олимпия ўйинларида байроқдор бўлган дастлабки ўзбекистонлик аёл спортчи сифатида тарихдан жой олиши айтилган эди. 

Маълумот учун, Рио Олимпиадасида ҳам Баҳодир Жалолов Ўзбекистон байроқдори бўлган эди. Жорий йилги очилиш маросимининг сценарийсига кўра, барча давлатлардан 1 нафардан эркак ва аёл спортчилар ўз мамлакатлари байроғини олиб чиқади. Бу Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан тарғиб қилинаётган гендер тенглик сиёсатининг амалда татбиқ этилиши сифатида қаралмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Токио-2020 Делегация байроқдорлари

Баҳолаганлар

478

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг