99 ёшли Иккинчи жаҳон уруши фахрийси коронавирусни ҳам енгиб ўтди
Олам
−
15 Апрель 2020
6784Иккинчи жаҳон уруши фахрийси бразилиялик Эрнандо Армелиндо Пивета 99 ёшида коронавирусдан тузалишга муваффақ бўлди. Маълумотларга кўра, Пивета мамлакатнинг коронавирус аниқланган энг кекса фуқароси ҳисобланади.
"Дастлаб, ветеран уйда даволанди. Аммо 6 апрель куни доимий йўтал туфайли шифохонага ётқизилди. Муолажалардан сўнг кеча, 14 апрель куни Пивета тиббий муассасадан чиқарилди", дейди шифокорлардан бири.
Яқин келажакда ветеран коронавирус текширувидан қайта ўтиши керак. Бироқ, шифокорларнинг сўзларига кўра, у тўлиқ соғайган. Уларнинг таъкидлашича, бемор жиддий аломатлар туфайли реанимация бўлимига ётқизилган эди. Лекин унинг аҳволи оғирлашмаган ва унга сунъий нафас бериш қурилмаси керак бўлмаган. Беморда касаллик ўртача ўтган.
Маълумот учун, Эрнандо Армелиндо Пивета – Бразилия экспедицион кучларининг собиқ ходими. Иккинчи Жаҳон уруши пайтида Ўртаер денгизидаги жангларида қатнашган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Бразилияда коронавирус билан боғлиқ 25 684 ҳолат қайд этилган. Касалланганларнинг 14 026 нафари соғайган, 1 552 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 10 106 кишини ташкил қилмоқда.
LiveБарчаси