Жон бошига чакана савдо товар айланмаси 3,4 миллион сўмни ташкил этди

Жамият

image

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойида Ўзбекистон бўйича чакана савдо товар айланмаси 114,9 триллион сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Қўмитага кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,0 фоизга ўсиш бор. Мамлакатдаги йирик корхоналарнинг товар айланмаси 18 триллион сўмни (ўсиш суръати 30,2 фоиз), кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси 96,9 триллион сўмни (ўсиш суръати 3,5 фоиз), шундан уюшмаган савдо товар айланмаси 11,7 триллион сўмни (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,9 фоизга камайган) ташкил этди.

2018 йилнинг шу даврига нисбатан республиканинг барча ҳудудларида чакана савдо товар айланмасининг ўсиш суръатлари кузатилиб, нисбатан юқори ўсиш суръатлари Хоразм, Сирдарё, Навоий, Наманган вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилди. 

Чакана савдо товар айланмаси таркибида йирик корхоналарнинг товар айланмаси ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 30,2 фоизга ўсди ва 18 триллион сўмни ташкил қилди. Бу эса умумий савдо ҳажмининг 15,7 фоиз улушига тўғри келади. 

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг чакана савдо товар айланмаси ҳажми статистик ҳисоб-китобларга кўра, 96,9 триллион сўмни ташкил этиб, 2018 йилнинг январь-сентябрь ойига нисбатан 3,5 фоизга ўсди. Республика миқёсида ушбу секторнинг жами чакана савдо товар айланмасидаги улуши 84,3 фоизга тенг келмоқда. 

Чакана савдо товар айланмасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг улуши бўйича Қашқадарё (96,9 фоиз), Жиззах (91,0 фоиз), Тошкент (90,6 фоиз), Сурхондарё (89,4 фоиз) ва Наманган (87,7 фоиз) вилоятлари етакчилик қилмоқда. 

Чакана товар айланмаси таркибида йирик корхоналарнинг улуши 15,7 фоизни ташкил этиб, энг катта улуш Тошкент шаҳрида (27,6 фоиз), Хоразм вилоятида (24,0 фоиз) ва Бухоро вилоятида (14,2 фоиз) кузатилган. 

2019 йил январь-сентябрь ҳолатига ўртача аҳоли жон бошига чакана савдо товар айланмаси - 3,4 млн сўм (ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 5,0 фоизга ўсган). 


Мақола муаллифи

Теглар

ҳисоблаганда Жон бошига

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар