9 яшар бола 5 кишининг ўлимида айбланмоқда

Олам 5719

АҚШнинг Иллинойс штатида яшовчи 9 ёшли болакай 5 кишининг ўлимида айбланмоқда. Бу ҳақда  “Peoria Journal Star” прокурор Грег Мингерга асосланиб хабар тарқатди. 

Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 6 апрель куни 9 яшар болакай ўз уйига яқин ҳудудда жойлашган кўчма уйни ёқиб юборган. Ёнғин натижасида 5 киши қурбон бўлган, улардан 3 нафари вояга етмаган болалар. Аланга ичидан икки киши соғ-омон чиқишга муваффақ бўлган. 

Ёнғин соат 23:00да бошланган. Кўчма уй ёғочдан қурилгани сабаб жуда тез ёниб, кулга айланган. Ўт ўчириш хизмати ходимлари воқеа жойига етиб келганда эса аланга бутун уйни қамраб олган эди. 

Прокурорнинг айтишига қараганда, 9 яшар бола устидан ҳукм чиқариш осон бўлмаган.

“Бу албатта трагедия, лекин айбланувчи ҳам жуда ёш ва у энг оғир жиноятлардан бирида айбланмоқда. Нима бўлганда ҳам унга қамоқ жазоси берилмайди. Унга 5 йиллик синов муддати берилиши мумкин, холос”, дейди прокурор.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 167
Рейтинг: 3.0
Теглар
Будьте в курсе событий!
×
×