9 ойда Ўзбекистонга 104 млн долларлик бензин импорт қилинган 

Жамият 1717
image

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга қиймати 104 млн АҚШ долларига тенг бўлган 289 млн литр автомобиль бензини импорт қилинган. Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Автомобиль бензини импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 137 млн литрга ошган.

Ўзбекистон автомобиль бензинини импорт қилган асосий давлатлар:

  • Россия – 140,5 млн литр;
  • Туркманистон – 126,8 млн литр;
  • Қозоғистон – 16 млн литр;
  • Ироқ – 3,6 млн литр.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонга қиймати 100 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 281,6 миллион литр автомобиль бензини импорт қилинганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 45
Рейтинг: 3
t
×