9 ойда нечи киши вафот этгани маълум бўлди
Жамият
−
26 Октябрь 2021
4794Жорий йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистонда 132,1 минг ўлим ҳолати қайд этилган ва энг кўп ўлим учинчи чоракка тўғри келган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилди.
Статқўмга кўра, жорий йилнинг дастлабки икки чорагида 79,7 мингта ўлим ҳолати қайд этилган. Хусусан, дастлабки чорагида 39,6 минг, иккинчи чорагида 40,1 минг, учинчи чорагида эса 52,4 минг ўлим рўйхатга олинган.
Учинчи чоракда ўлим ҳолати иккинчи чоракка нисбатан 12,3 мингга, биринчи чоракка нисбатан эса 12,8 мингга кўп бўлган.
Таъкидланишича, ўтган йили ҳам энг кўп ўлим ҳолатлари айнан учинчи чоракка (51 минг 212) тўғри келган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023