9 ойда нечта янги масжид фойдаланишга топширилгани маълум бўлди
Жамият
−
07 Ноябрь 2022 8636 1 дақиқа
2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 11 та янги масжид давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.
Ўзбекистонда 9 ой ичида жами 11 та янги масжид фойдаланишга топширилган. Натижада мамлакатда умумий масжидлар сони 2112 тага етди.
Шунингдек, жорий йилнинг 9 ойи давомида 49 та масжид қайта қурилган, 35 таси қайта таъмирланган.
Бундан ташқари, ҳозирги кунда республикада 325 та масжидда қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь