9 ойда қанча ўзбекистонлик хорижга ишлашга жўнатилгани маълум қилинди

Жамият

image

2022 йил 9 ойи давомида Россия Федерацияси, Корея, Қозоғистон, Буюк Британия, Туркия, Германия, Япония каби давлатларга 27 мингдан ортиқ фуқаро манзилли равишда ишлашга жўнатилган. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Матбуот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов маълум қилди. 

Қайд этилишича, хорижнинг ваколатли ташкилотлари ва иш берувчилари билан олиб борилган музокаралар натижасида Буюк Британия, Болгария, Латвия, Польша, Германия, Сербия, Финляндия, Россия, Қозоғистон каби давлатлардан 474 та ташкилот билан ҳамкорлик келишувлари имзоланиб, уларда 13 мингга яқин бўш иш ўринлари аниқланган.

Таъкидланишича, хорижий ташкилотлар билан олиб борилган музокаралар натижасида, Корея Республикасига 3825 нафар, Буюк Британияга эса 77 нафар фуқарони ишга жўнатишга эришилган.

Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва моддий ёрдам кўрсатишда жами 206 мингдан ортиқ фуқарога хизматлар кўрсатилган. Шундан, 183 мингдан ортиғига маслаҳат хизмати, 6 063 нафарига ҳуқуқий, 15 мингдан ортиғиа ижтимоий, 2 595 нафарига моддий ёрдам, шундан, 1009 нафарига базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан, жами 50 255 АҚШ доллари миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилган. Шунингдек, 198 нафар фуқаро вақтинчалик хостелларга жойлаштирилган, оғир вазиятларга тушиб қолган 844 нафар фуқаро эса Ўзбекистонга олиб келинган.

Шунингдек, агентликнинг хориждаги ваколатхоналари аралашуви билан мигрантларнинг иш берувчиларидан 834 минг АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақлари ундириб берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

110

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг