8 март куни кучли шамол кўтарилади
Бу қизиқ
−
05 Март 2025 58329 1 дақиқа
Жорий йилнинг 7-8 март кунлари республиканинг баъзи ҳудудларида шамол тезлиги 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 6 март куни шимолда ва чўл ҳудудларда, 7-8 март кунлари республиканинг қолган ҳудудларида баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, Навоий, Жиззах вилоятларида айрим жойларда баъзида 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.
7 мартда ва 8 мартга ўтар кечаси республика бўйича ёмғир ёғади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, баъзи жойларда кучли бўлади. Кундузги ҳарорат 7-10 даража илиққача пасаяди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзгидромет жорий йилнинг 6-11 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь