700 минг фотосурат ёрдамида “Титаник”нинг 3D нусхаси тузилди
Бу қизиқ
−
20 Май 2023
66131912 йилда Шимолий Атлантикада чўкиб кетган “Титаник” йўловчи лайнерининг биринчи рақамли 3D нусхаси Буюк Британияда ишлаб чиқилди. Бу хақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.
Билдирилишича, тахминан 700 минг фотосуратни ўз ичига олган улкан лойиҳани сув остини тасвирга олишга ихтисослашган “Magellan” компанияси амалга оширган. Масофадан бошқариладиган сув ости транспорт воситаси ёрдамида мутахассислар 111 йилдан ортиқ 3,8 км чуқурликда ётган кеманинг 3D моделини тузган.
“Atlantic Productions” телекомпанияси билан ҳамкорликда мутахасислар лайнернинг барча деталларини, жумладан, кема корпуси, улкан винтлар, ҳалокат жойига сочилган ичимлик шишаларидан тортиб ўнлаб жуфт пойафзалларгача юқори аниқликда суратга олган. Модель “Титаник”нинг иккита бўлагини, яъни унинг камон ва орқа қисмларини қамраб олади.
Маълум қилинишича, титаник ҳалокатга учраб, парчаланиб кетганидан сўнг унинг қисмлари бир-биридан 800 метр масофа узоқликда денгиз тубида сочилиб кетган. Унинг қолдиқлари Нюфаундленд қирғоқларидан тахминан 350 мил денгиз остида жойлашган.
“Биз ҳалигача Титаникнинг айзберг билан тўқнашиш сабабларини аниқ билмаймиз, шунинг учун янги тасвирлар кўпроқ имкониятларни очиб беришга ёрдам беради”, дейди таҳлилчи Паркс Стивенсон.
Суратларни ўрганиш тадқиқотчиларга фалокат тафсилотларини илмий исботлашга ёрдам бериб, титаникнинг чўкаётган вақтдаги денгиз тубига қанча тезлик билан қулаганини аниқ механикасини яхшироқ тушуниш имконини беради. Шунингдек, лойиҳанинг асосий мақсади, нафақат лайнер вайроналарини батафсил ўрганиш, балки ҳалокат сабабларини яхшироқ тушуниш учун чуқурроқ тадқиқотлар ўтказиш имкониятини очиб беришдан иборатдир.
Маълумот учун, Англиянинг Саутгемптон шаҳридан Нью-Йоркка илк саёҳатга йўл олган океан лайнери 1912 йилнинг 14 апрелидан 15 апрелига ўтар кечаси айзберг билан тўқнашиб чўкиб кетган. Фалокат оқибатида, кемада бўлган 2224 кишидан 1517 нафари вафот этган.
Севара Азимова
LiveБарчаси