7 йилдан бери қидирувда бўлган ўзбекистонлик Туркияда ушланди

3-саҳифа 18120
image

2015 йилдан бери қидирувда бўлган ўзбекистонлик эркак Туркияда қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, эркак Ўзбекистон Республикаси  Жиноят кодексининг 155-моддаси 1-қисми (Тайёрланаётган ёки содир этилган террорчилик ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотлар ва фактларни хабар қилмаслик), 156-моддаси 3-қисми (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш), 159-моддаси 3-қисми (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 244/1-моддаси 3-қисми (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш), 244/2-моддаси 1-қисмида (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбланиб, 2015 йилдан Ромитан тумани ИИБ томонидан қидирувга берилган.

Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимларининг ҳамкорликдаги “Қидирув” махсус тезкор профилактик тадбири давомида 1977 йилда туғилган Ромитан тумани “Хоса” маҳалласида рўйхатда турган Э.Ҳ. Туркия ҳудудида яшириниб юрган манзили аниқланган. 

Шундан сўнг, Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан ўтказилган махсус операция давомида ушланган ҳамда Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши таъминланиб, тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 617
Рейтинг: 3
t
×