7 яшар жиянини ўлдирган қотил амма иши бўйича қўшимча маълумот берилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ Тошкент вилояти Бўка тумани Чўлобод қишлоғида яшовчи аёл 7 яшар жиянини уриб ўлдиргани ҳақида хабар бергандик. "Zamon" информацион дастурида ҳолат юзасидан янги тафсилотлар очиқланди. 

Маълум бўлишича, аёл ён қўшнисига кичик жиянини ўзи эмас, балки унинг тўнғич қизи калтаклаганини ва шу сабаб у зудлик билан шифохонага жўнаб кетаётганини айтган.

“Телефон қилиб йиғлади. Кеча қайнанамни табриклагани кетганимда Нозима Чаросни урган экан, ҳозир ҳушидан кетиб, жонлантириш бўлимида ётибди, деди. Асли ўзи урганакан", дейди қўшни аёл.

Айбланувчининг турмуш ўртоғи ҳам 3 ойдан бери ўзга юртда ишлаётгани боис яқинларидан бу хабарни эшитган заҳоти ортига қайтган. 

“Аёлимнинг аччиғи чиққан пайтда мияси увушади. Бундай пайтда ҳеч нарсани билмайди”, дейди эркак. 

Қизалоқ туман марказий шифохонасига калтакланган куннинг эртасига бутун танаси моматалоқ аҳволда ўз аммаси томонидан олиб келинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан 12 март куни Бўка тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. 13 март куни аёл эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. 

Орадан икки кун ўтиб, 15 март куни туман марказий тиббий бирлашмасида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, қизалоқ жонлантириш бўлимида вафот этган. Боланинг ота-онаси жанозага ҳам етиб келолмаган.

Шифокорларнинг билдиришича, қиз “онамга айтинг, мен уни яхши кўраман, бизни ташлаб Россияга кетмасинлар", дея жон таслим қилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вилояти қотил амма 7 яшар қизча ўлими қўшимча маълумот

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг