7 та давлат БМТда овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилинди

Олам 4370
image

Еттита давлат Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеясида овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Бунга ушбу давлатларнинг ташкилот бюджетига тегишли тўловни амалга оширмагани сабаб бўлди. Бу ҳақда БМТ расмий сайтида хабар берилди.

Маълум қилинишича, Венесуэла, Ливан, Марказий Африка Республикаси, Гамбия, Лесото, Яман ва Тонга овоз биришдан маҳрум бўлган. Бундай қарорга ушбу давлатларнинг халқаро ташкилотга охирги 2 йил ичида бадал тўламаётгани сабаб бўлган.

БМТдаги овоз ҳуқуқидан маҳрум қилиш ташкилот низомининг 19-моддасида белгиланган. 

Комор ороллари, Сан-Томе ва Принсипе ҳамда Сомали бадал бўйича қарзга эга бўлса-да, уларга сентябргача ташкилот фаолиятида тўлақонли иштирок этишга рухсат берилган. 4 та қарздор давлат – Арманистон, Ҳиндистон, Украина ва Португалия январь бошида бадални тўлаб берган. 

2019 йилда БМТга аъзо 193 та давлатдан 146 тасида қарз йўқлигини маълум қилган. 47 та давлат қарздорликни ёпмаган. АҚШнинг БМТ олдидаги қарзи 491 млн долларни ташкил қилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 155
Рейтинг: 3
Теглар
t
×