7 нафар ўзбекистонлик боксчи жаҳон чемпионлиги учун жанг қилади
Спорт
−
13 Май 2023
8965Тобора ўз поёнига етиб бораётган бокс бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг ярим финал жанглари ортда қолди. 9 нафар Ўзбекистон вакили финал йўлланмаси учун жанг қилди.
-92 кг вазнда Лазизбек Мулложонов ярим финал жангини россиялик тажрибали Муслим Гажимагомедовга қарши ўтказди ва 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. -75 кг да эса Аълохон Абдуллаев ярим финалда бразилиялик Вандерлей Перейрага қарши рингга кўтарилиб, имкониятни бой берди. Шундай қилиб, икки Ўзбекистон вакили Жаҳон чемпионатини бронза медали билан якунлайдиган бўлди.
Ойбек Жўраев, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Ҳасанбой Дўсматов, Абдумалик Халоков, Руслан Абдуллаев ва Саиджамшид Жафаров финалолди жангларда рақибидан устун келиб олтин медаль учун курашни давом эттирадиган бўлди.
Супероғир вазн тоифасида Баҳодир Жалолов испаниялик Аюб Гадфа Дриссига қарши жанг қилиши лозим эди. Бироқ Дрисси жароҳат сабаб рингга кўтарила олмади ва Жалолов автоматик тарзда финалга йўл олди.
LiveБарчаси