64 нафар бегуноҳ ўзбек боласи Ироқдан қандай қайтарилди? (видео)

Жамият

Аввал хабар берганимиздек, кеча, 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан мутлақо махфий муҳр остида “Меҳр-2” операцияси амалга оширилиб,  Ироқ ҳудудида оғир шароитда қолаётган ўзбекистонлик 64 нафар бегуноҳ бола махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб келинди. Жараён билан боғлиқ тасвирлар бугун “Ўзбекистон 24” телеканали орқали намойиш этилди.  

Ўзбекистонга олиб келинган 35 нафар ўғил ва 29 нафар қиз болаларнинг орасида 16 нафар 3 ёшгача бўлган норасида ва 2 нафар етим болалар бор.

Уларнинг 10 нафардан жами 40 нафари Тошкент, Андижон ва Самарқанд вилоятларидан, ҳамда Тошкент шаҳридан 10 нафардан, Хоразм вилоятидан 7 нафар, Сурхондарё вилоятидан 6 нафар, Фарғона вилоятидан 4 нафар, Наманган вилоятидан 4 нафар, Бухоро вилоятидан 2 нафар ва Жиззах вилоятидан 1 нафар болалар сарсон-саргардонлик ва хор-зорликдан қутқариб келинган. 

Гуманитар амалиёт ишчи гуруҳи томонидан айни пайтда турли халқаро террористик ташкилотларга аъзо бўлиб, ўзга давлатлар фуқаролари тинчлиги ва осойишталигига таҳдид солгани учун Ироқ давлатида 10-20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган ёки умрбод қамоқ жазосини ўтаётган ўзбекистонлик аёллар билан тегишли суҳбатлар ўтказилди ва фарзандларини Ўзбекистонга қайтариш бўйича уларнинг розилиги олинди. 

Эслатиб ўтамиз, “Меҳр-2” операцияси Ироқ давлати ҳукумати ва ЮНИСЕФ Халқаро болалар ташкилоти билан ҳамкорликда амалга оширилди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ироқ Меҳр-2

Баҳолаганлар

133

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made