600 млнлик авторақам қайта сотувга қўйилди. Харидор пулни тўлай олмаган

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистонда илк бор 30 Z 777 ZZ автомобиль рақами қарийб 600 миллион сўмга сотилган эди. Ҳозирда ушбу авторақам қайта сотувга қўйилди.

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг маълум қилишича, аукционда ғолиб бўлган талабгор белгиланган суммани тўлай олмаган. Натижада белгиланган қоидаларга кўра, у томонидан тўланган 11 млн 150 минг сўм закалат шартнома мажбуриятлари ижро этилмагани туфайли жарима сифатида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадига ўтказилган.

Шу сабабли мазкур авторақам Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХББ томонидан қайта сотувга қўйилган ҳамда бошланғич нарх худди аввалги каби 111 млн 500 минг сўм этиб белгиланган. Аукцион 5 февраль соат 12:28 гача давом этади.

Эслатиб ўтамиз, авторақам сотилганидан сўнг, шоир ва режиссёр Аҳад Қаюм ижтимоий тармоқларда Самарқанд ҳудудига тегишли ушбу “рекордчи” авторақамни сотиб олгани ҳақидаги даъво билан чиққанди. Вазиятга аниқлик киритиш QALAMPIR.UZ Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси билан боғланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1087

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг