60 йил ичида Осиё иқтисоди бундай ҳолатга келмаган эди – ХВЖ

Олам

image

2020 йил Осиё мамлакатларининг иқтисодий ўсиши коронавирус пандемиясининг янги тури туфайли тўхтайди. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) баёнотига таяниб, “Reuters” хабар бермоқда

Коронавирус келтириб чиқарган инқироз хизмат кўрсатиш соҳасига ва Осиёдан маҳсулотларни экспорт қилишнинг асосий йўналишларига “мисли кўрилмаган даражада зарар етказмоқда”, дейилади хабарда. Таъкидланишича, бундай динамика Осиё минтақасига 60 йил ичида биринчи марта ноль иқтисодий ўсиш билан таҳдид қилмоқда.

Шу билан бирга, ХВЖ экспертлари Осиё иқтисодиёти келгуси йилда коронавирусни муваффақиятли жиловлаш шарти билан 7,6 фоизга ўсиши мумкинлигини прогноз қилди.

Экспертларнинг хулосасига кўра, Осиё қитъасининг шарқий ва жануби-шарқий минтақасида жойлашган давлатлар, энг аввало, иқтисодий бўҳронга “ўз кўксиларини” тутиб беради. Аммо ўша мамлакатлардаги иқтисодий фундаментнинг мустаҳамлиги боис, қолаверса, пандемияга қарши ўз вақтида амалга оширилган ишлар туфайли сақланиб қолган захира, бу борада муваффақият келтириши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Осиё

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг