60 ёшли эркак 6 ёшли қизга шаҳвоний ҳаракатлар содир этди
3-саҳифа
−
20 Июнь
10824Тошкент вилоятида 60 ёшли эркак 6 ёшли қизга шаҳвоний ҳаракатлар содир этди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Болалар омбудсмани жамоатчилик фаолларига Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида яшовчи фуқаро Е.Н.дан мурожаат келиб тушган. Унда айтилишича, жорий йилнинг 11 июнь куни Е.Н.нинг қўшниси, 1964 йилда туғилган С.Ш. 2018 йилда туғилган Е.Н.нинг қизи М.К.га нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этган.
“Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани назоратига олиниб, 19 июнь куни Нурафшон шаҳар ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан С.Ш.га Жиноят кодекси 129-моддаси 2-қисми (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, бугун, 20 июнь куни судга С.Ш.га нисбатан қамоқ эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома киритилди.
“Болалар омбудсмани бола манфаатлари нуқтайи назаридан мазкур жиноят иши бўйича ўз ваколатлари доирасида кузатувни давом эттиради”, дейди Болалар омбудсмани.
LiveБарчаси