6 йилдан сўнг опа-сингил Уильямслар жуфтлик баҳсларда иштирок этади
Спорт
−
04 август 967 1 дақиқа
АҚШлик машҳур теннисчи опа-сингиллар Серена ва Венус Уильямс жорий йилнинг 13-23 август кунлари Синсиннати шаҳрида бўлиб ўтадиган WTA 1000 турнирининг жуфтликлар баҳсларида иштирок этади. Бу ҳақда мусобақанинг X ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида маълум қилди.
Опа-сингил Уильямслар сўнгги марта 2022 йилги “US Open” турнирида жуфтлик баҳсларида бирга иштирок этган. Ўшанда улар илк босқичда чехиялик Люси Градецка ва Линда Носковага мағлуб бўлганди.
Улар 2026 йилги Уимблдон турнирида ҳам бирга қатнашиши режалаштирилган эди. Бироқ, Серена Уильямснинг жароҳати сабабли мусобақадан чиқишга мажбур бўлган.
Маълумот учун, ҳозирда 44 ёшли Серена ва 46 ёшли Венус Уильямс фаолияти давомида жуфтлик баҳсларида 14 марта “Катта дубулға” турнирлари ғолиби бўлган. Шунингдек, улар уч карра Олимпия чемпионлари ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Камилла Раҳимова Торонтода ўтаётган WTA 1000 тоифасидаги турнирининг биринчи босқичида Винус Уильямсни мағлуб этганди.
Live
Барчаси