6 вилоятда қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Жамият
−
23 Февраль 4219 1 дақиқа
Жорий йилнинг 24-25 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли айрим ҳудудларда қор кўчиш хавфи мавжуд. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Унга кўра:
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари).
- Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи элон қилинади.
Шунингдек, 26-27 февраль кунлари қуйидаги ҳудудларда ҳам қор кўчиш хавфи мавжуд:
- Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида.
- Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида.
- Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида.
- Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида.
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари).
- Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи элон қилинади.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь