6 ой ичида сотилмаган “чиройли” рақамлар арзон нархда аукционга қўйилади
Жамият
−
05 Ноябрь 2020 19174 1 дақиқа
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Адли вазирлиги маълум қилди.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, “чиройли” рақамлар аукционга қўйилган кундан бошлаб 6 ой мобайнида сотилмаган тақдирда:
• 1 ва 2-тоифадаги рақамлар мос равишда 2 ва 3-тоифаларга доир бошланғич нархларда аукционга қўйилади (ҳарфлари бир хил комбинацияда бўлган рақамлардан ташқари);
• 4-6-тоифадаги рақамлар аукциондан олиниб, аукционга қўйилган бошланғич нархда умумий тартибда реализация қилинади.
Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан “чиройли” рақамларнинг 1-3-тоифалари исталган ҳарф комбинациялари билан аукционга қўйилиши мумкин.
Бунда ушбу рақамларнинг аукционга қўйиладиган бошланғич нархлари қуйидагича белгиланди.

Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь