6 мингдан ортиқ педагог ходим қийналиб келарди – Шерматов прописка ислоҳоти бўйича баёнот берди
Жамият
−
24 Апрель 2020
5542 Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов прописка тизими ислоҳ қилиниши, мактаб ўқитувчиларига берилган имтиёзлар борасида ўз муносабатини билдирди.
“6 мингдан ортиқ педагог ходим Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пропискадан ўта олмай, йиллар давомида қийналиб келарди. Ушбу Фармон уларнинг оилаларига хурсандчилик олиб келиши аниқ.
Тўғриси, ўзим Тошкентда туғилиб ўсганим учун прописка деган масалага аввал унчалик эътибор қилмасдим. Лекин Халқ таълими вазирлигига ўтгандан кейин прописка бўйича юзлаб мурожаатларни кўриб, бироқ раҳбар сифатида уларга ёрдам бера олмасликни бошдан ўтказгандан кейин, бу масала ушбу соҳа ходимлари учун қанчалик зарур эканини ҳис қилишга тўғри келган эди.
Мактаблардаги ойликлар йиллар давомида паст бўлгани сабабли тошкентликлар орасида мактабга ишга кириб ишлашни хоҳловчилар кўп бўлмаган. Бундай шароитда ишлаш учун эса кўпгина мактаблар бошқа ҳудудлардан келган ходимларнигина ишга таклиф қила олган.
Лекин, шу оғир меҳнатига қарамай, прописка деган расмиятчиликни деб, улар ўз уйи бўлса ҳам унга қонуний эгалик қила олмаган. Мана, Президентимизнинг ушбу Фармонлари билан барча давлат ташкилотларида 5 йил ишлаб келган ходимлар учун прописка муаммоси ҳал бўлди. Шунинг учун бу Фармондан сон жиҳатдан энг кўп хурсанд бўлганлар айнан халқ таълими соҳасидагилар бўлса керак, деб ўйлайман”, дейди вазир ўз баёнотида.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёнев прописка тизимини ислоҳ қилиш бўйича тегишли фармонни имзолади.Фармонда прописка олишда бир қанча енгилликлар олиш назарда тутилган бўлиб, улар ичида иккиламчи бозордан уй сотиб олиш ва давлат ташкилоти ходимларига берилувчи имтиёзлар ҳам ўрин олган
LiveБарчаси